АсосийJamiyat

Буюк Британиялик профессорлар томонидан инглиз тили ўқитувчилари учун семинар ўтказилмоқда

'Буюк Британиялик профессорлар томонидан инглиз тили ўқитувчилари учун семинар ўтказилмоқда'ning rasmi

Президент таълим муассасалари агентлиги ҳузуридаги педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш маркази томонидан 24-26 март кунлари инглиз тили ўқитувчилари учун халқаро семинар-тренинг ташкил этилмоқда.

Ушбу семинар Буюк Британиянинг Nottingham Trent universiteti нинг профессорлари томонидан ихтисослаштирилган ва ижод мактаблари ўқитувчилари учун ўтказилади.

3 кунлик семинар-тренингда ўқитувчилар инглиз тилини ўқитиш бўйича асосий ғоялар ва ёндашувлар билан фаол иштирок этиш имкониятига эга бўлади.

Биринчи куни (24.03.2022) “Инглиз тили дарсларида ўқувчига йўналтирилган ёндашувни қўллаш”, “Асосий 4 та кўникмани ривожлантириш”, “Инглиз тили дарси жараёнларида интерактив машғулотларни қўллаш” мавзусида томонидан семинар-тренинг бўлиб ўтади.  

Иккинчи кун (25.03.2022) “Ўзлаштириш даражаси турли бўлган ўқувчилар билан ишлаш методикаси”, “Дарсликдаги ўқиш ва гапириш машғулотларини самарали ўтказиш”, “Тинглаш ва ёзиш кўникмаларини ривожлантириш” мавзуларида бўлиб ўтади. 

Охирги куни (26.03.2022) “Инглиз тили дарсларида форматив баҳолаш”,“Инглиз тили ўқитувчилари учун онлайн малака ошириш курсларини ўтказиш курслар” мавзусида бўлиб ўтади.

Семинарни Nottingham Trent universiteti нинг профессор ўқитувчилари МартинСивер, ЖейнВиккерсўтишади. 

Дарслар Макмиллан нашриёт уйининг“Лазер” инглиз тили дарслиги асосида интерактив усулда бўлиб ўтади. Ушбу семинардан ўрганилган билим ва кўникмалар мактаб ўқитувчилари орқали мактабларга кенг тарғиб қилинади.

Ушбу семинар уч босқичли лойиҳанинг биринчи босқичидир. Иккинчи босқич онлайн бўлиши режалаштирилган.

Келажакда баъзи ўқитувчилар малака ошириш, ўқитиш жараёнини кузатиш ва Буюк Британия ўқитувчилари билан кўришиш учун Nottingham Trent universiteti га бориш имконига эга бўлади. 

    Бошқа янгиликлар