Ҳиндистоннинг шимоли-жанубида қулаган Миг-27 қирувчи самолёти одамлар яшайдиган икки уйнинг устига қулади, деб хабар берди “Vesti.ru” нашри.
Нашрнинг хабарига кўра, самолёт синов парвозини амалга ошириш учун самога кўтарилган ва “Жодхпур” ҳарбий ҳаво кучлари базасидан беш километр узоқликка қулаган. Ҳиндистон ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлиги воқеа тафсилотларига аниқлик киритиш мақсадида воқеа жойида иш олиб бормоқда.
Воқеа бугун, маҳаллий вақт билан соат 11:30 да рўй берган. Самолёт қулаши натижасида иккита уй вайрон бўлган, бундан ташқари 10 автомашина пачоқланган. Маҳаллий аҳолидан уч киши тан жароҳати олиб, касалхонага ётқизилган.
Самолётда бўлган икки учувчи тан жароҳати олмаган, улар ҳалокат олдидан парашютдан сакрашган.