Замин халқаро жамоат фонди ва Президент таълим муассасалари агентлиги томонидан Тошкент шаҳрида "ZAMIN CREATIVE" инклюзив ижодий студияси очилди. Бу ҳақда Президент таълим муассасалари агентлиги маълум қилди.
"ZAMIN CREATIVE" - санъат соҳасига қизиққан ёшларнинг салоҳиятини аниқлаш ва ривожлантиришга мўлжалланган инклюзив ижодий таълим муҳитидир.
"ZAMIN CREATIVE" таълим дастуридан кўзланган мақсад:
- ёшларда актёрлик маҳорати,
- фашион дизайн
- медиа саводхонлик кўникмаларини шакллантириш
- ижодий ОТМларга тайёрлашдан иборат
16 ёшдан 19 ёшгача бўлган талабгорлар танлов асосида "ZAMIN CREATIVE" студиясининг илк иштирокчилари бўлиш имкониятига эга.
Талабгорлар жорий йилнинг 4-апрелига қадар ушбу ҳавола орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин.
Ҳозирда 101-, 102- ва 106-сон эшитиш қобилияти заиф болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар ўқувчилари танловда ўз ижодий ишлари билан қатнашишмоқда.