Украинадаги махсус ҳарбий операция давомида 1351 нафар россиялик ҳарбий ҳалок бўлди, 3825 нафари яраланди. Бу ҳақда Москвада бўлиб ўтган брифингда Россия Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғининг биринчи ўринбосари, генерал-полковник Сергей Рудской маълум қилди.
“Афсуски, махсус ҳарбий операция давомида қуролли сафдошларимиз орасида талофатлар бўлмоқда, шу кунгача 1351 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди, 3825 нафари тан жароҳати олди”, — деди у.
Аввалроқ ҳам Россия қанча аскар йўқотганини маълум қилган эди.






