АсосийJamiyat

2010-2022 йилларда АҚШ доллари ва рублнинг ўзбек сўмига нисбатан қиймати қандай ўзгарган?

'2010-2022 йилларда АҚШ доллари ва рублнинг ўзбек сўмига нисбатан қиймати қандай ўзгарган?'ning rasmi

Доимий эътибор марказида ва айни кунларнинг энг долзарб мавзуларидан бири бўлган доллар ва рубль курсларининг ўтган 12 йил давомида ҳар йил сўмга нисбатан қандай миқдорларда ўзгариб келганига эътибор қаратиб, мавжуд маълумотлар асосида ушбу ўзгаришларишларни ҳисоблаб чиқдик.

Ўзбекистондаги валюта бозори ўзгариши 2 даврни ўз ичига олади: 2017 йил 5 сентябргача бўлган давр ва ундан кейин. 2017 йил 2 сентябрдаги “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарорининг қабул қилиниши билан “қора бозор” ва расмий курснинг 2 баравар фарқланишига барҳам берилиб, юридик ва жисмоний шахсларнинг чет эл валютасини эркин сотиб олиш ва сотиш ҳамда ўз маблағларини ўзининг хоҳишига кўра эркин тасарруф этиш ҳуқуқларини рўёбга чиқариш имкони яратилди.

Қуйидаги жадвалларимизда доллар ва рублнинг қандай фоизларда ўзгарганини билиб олишингиз мумкин:  

Йиллар

1 АҚШ долларининг ўзбек сўмига нисбатан қийматининг йиллик ўзгариши

 

(январь-декабрь)

Фоизлардаги ўзгариш
20101 513,6 сўм – 1 640 сўм8,3 фоиз ўсиш
20111 640,55 сўм – 1 795 сўм9,4 фоиз ўсиш
20121 796,22 сўм – 1 984 сўм10,5 фоиз ўсиш
20131 985,46 сўм – 2 202,2 сўм10,9 фоиз ўсиш
20142 203,22 сўм – 2 422,4 сўм9,9 фоиз ўсиш
20152 424,23 сўм – 2 809,98 сўм15.9 фоиз ўсиш
20162 816,47 сўм – 3 231,48 сўм14,7 фоиз ўсиш

 

Йиллар

1 АҚШ долларининг ўзбек сўмига нисбатан қийматининг йиллик ўзгариши

 

(январь-декабрь)

Фоизлардаги ўзгариш
20173 239,62 сўм – 8 120 сўмВалюта либераллашуви даври
20188 136,67 сўм – 8 339,55 сўм2,5 фоиз ўсиш
20198 336,55 сўм – 9 507,56 сўм14 фоиз ўсиш
20209 507,56 сўм – 10 476,92 сўм10,2 фоиз ўсиш
202110 449,44 сўм – 10 837,66 сўм3,7 фоиз ўсиш
2022

10 819,67 сўм – 11 483,91 сўм

 

(январь-март)

6,1 фоиз ўсиш

Рубль – сўм

Йиллар

1 Россия рублининг ўзбек сўмига нисбатан қийматининг йиллик ўзгариши

 

(январь-декабрь)

Фоизлардаги ўзгариш
201050,14 сўм – 53,63 сўм7 фоиз ўсиш
201154,05 сўм – 57,43 сўм6,2 фоиз ўсиш
201255,79 сўм – 64,58 сўм15,8 фоиз ўсиш
201365,14 сўм – 67,49 сўм3,6 фоиз ўсиш
201467,46 сўм – 46,55 сўм-30 фоизга пастлаш
201543,11 сўм – 39,99 сўм-7,2 фоизга пастлаш
201638,62 сўм – 53,1 сўм37,5 фоизга ўсиш
201753,41 сўм – 139,3 сўмВалюта либераллашуви даври
2018142,37 сўм  – 120,91 сўм-15 фоизга пастлаш
2019119,85 сўм – 153,17 сўм27,8 фоизга ўсиш
2020153,43 сўм – 141,27 сўм-7,9 фоизга пастлаш
2021140,45 сўм – 147,07 сўм4,7 фоизга ўсиш
2022

144,66 сўм – 118,85 сўм

 

(январь-март)

-17 фоизга пастлаш

Юқоридаги рақамлардан шундай хулоса қилиш мумкинки, 2010-2017 йилларда АҚШ доллари сўмга нисбатан 2 бараварга ёки 213 фоизга, 2017-2022 йилнинг 1-чорагигача бўлган муддатда 1,4 бараварга ёки 141 фоизга ошган ва ҳеч бир йилда унинг қиймати пастламаган. (Ойларга бўлиб қаралса, бироз қадрсизланганини кўриш мумкин. Лекин умумий ҳисобда йил бошидан оҳиригача кўтарилиб борган.)

Рублда эса йиллар давомида нобарқарорлик кузатилиб, унинг сўмга нисбатан қиймати кескин кўтарилиб ёки тушиб кетганини кўриш мумкин.

Бу рублда пул жамғариш катта риск эканлигини ифодалайди.

Рақам ва кўрсаткичлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳамда Norma.uz маълумотлари асосида ҳисоб-китоб қилинди.

 

                                Сардорбек Раҳмонқулов

    Бошқа янгиликлар