АсосийDunyo

“Anonymous” хакерлари Россия Марказий банкига киберҳужум уюштирди

'“Anonymous” хакерлари Россия Марказий банкига киберҳужум уюштирди'ning rasmi

“Anonymous” хакерлар гуруҳи Россия Марказий банкининг 28 ГБ ҳажмдаги маълумотларини оммага эълон қилди. Бу ҳақда хакерларнинг Твиттердаги саҳифасида маълум қилинган.

Бундан ташқари, улар Россия президенти Владимир Путинга видеомурожаат йўллашиб, унинг остига “халқ ўз ҳукмдоридан қўрқмаслиги керак, ҳукмдор ўз халқидан қўрқиши керак” деб ёзиб қўйишган.

“Энди биз Россия Федерацияси Марказий банкининг минглаб ҳужжатларини, барча турдаги операцияларни, фармонларни, ҳисоботларни нашр этамиз. Одамлар Россия иқтисодиёти аслида нима эканлигини билиб олади. Декларациялар, ёзишмалар, бошқа давлатлар билан имзоланган савдо шартномалари, сирлари шулар жумласидан. Рус  олигархлари, сизнинг махфий видеоларингиз ва иловаларингизни биламиз. Биз сизнинг саройингиздамиз, биз сиз овқатланадиган жойдамиз, биз сизнинг столингиздамиз, биз сиз ухлаётган жойдамиз”, дейилади хакерлар қолдирган хабарда.

    Бошқа янгиликлар