АсосийJamiyat

Ўзбекистонда ногиронлик нафақаси ва пенсиясининг энг кам миқдори оширилaди

'Ўзбекистонда ногиронлик нафақаси ва пенсиясининг энг кам миқдори оширилaди'ning rasmi

2022 йил 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистонда ногиронлик нафақаси ва пенсиясининг энг кам миқдори оширилaди. 

 Янги тартибга кўра:

— меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ҳамда иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 440 000 сўмдан 622 000 сўмгача оширилади;  

— ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига ҳар ойда 500 минг сўм миқдорида нафақа тўлови (парваришлаш нафақаси) жорий этилади.

Парваришлаш нафақаси Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталига мурожаат асосида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан тайинланади ва тўланади.

    Бошқа янгиликлар