Шимолий ва Марказий Америка минтақасида 2022 йилги жаҳон чемпионати саралаши доирасида 13-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
Канада терма жамоаси ўз майдонида Ямайкани 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, муддатидан олдин ЖЧга йўлланма олди.
АҚШ ва Мексика терма жамоалари ЖЧга йўлланма олиш имкониятига эга бўлиб турибди. Улар турнир жадвалида 2 ва 3-ўринларни эгаллаб турибди. 4-ўриндаги Коста Рикада ҳам ЖЧга йўлланма олиш имконияти мавжуд. Барча масалага сўнгги тур аниқлик киритади.






