1

Айни пайтда Ўзбекистоннинг 4та вилоятида қор ёғмоқда (видео)

ЖАМИЯТ 29.03.2022, 09:56
Айни пайтда Ўзбекистоннинг 4та вилоятида қор ёғмоқда (видео)

Айни дам республиканинг Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд ва Тошкент вилояти баланд тоғли аҳоли яшаш пунктларида қор ёғмоқда. Бу ҳақда "Ўзгидромет" етакчи мутахассиси Эркин Абдулаҳатов хабар берди. 

Мазкур видео эса Жиззах вилояти Бахмал тумани Музбулоқ МФЙда олинган.

Шунингдек, "Қамчиқ" довон йўлининг 228-254 километрлари оралиғида вақти-вақти билан қор ёғмоқда. Шамол тезлиги эса 12-15 м/с гача кучайган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар бермоқда. 

"Мазкур йўлда ҳаракатланувчи барча ҳайдовчилардан оралиқ масофани сақлаб, тезликни меъёрдан оширмасдан, қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз", - дейилади хабарда. 

Бундан ташқари, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятини бирлаштириб турувчи Китоб туманидаги ''Тахтақорача'' довонида об-ҳаво ёмонлашмоқда, қор ёғмоқда.

Кўп қор ва йўлларда қор уюмларининг тўпланиши автомобил ҳаракатини қийинлаштирмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1