"Ўзгидромет" 30 март об-хавосини башорат қилди.
Қайд этилишича, бугун кундуз куни республика бўйича қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 12-17° илиқгача кўтарилади.
Тошкентда ҳаво қуёшли бўлади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво 13-15° илиқгача исийди.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Қор кўчиш хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда. Ҳарорат 5-10° илиқ бўлади.