30 март куни Тошкентда «Hilton Toshkent City»да II Hotel Business Forum-2022 бошланди. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги хабар берди.
Ушбу форумнинг асосий мақсади меҳмондўстлик саноатини такомиллаштириш бўйича конструктив мулоқот ташкил этишдир. Форум Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳомийлигида Ўзбекистон меҳмонхоналар асссоциацияси томонидан ташкил этилмоқда.
Форумда 5 та асосий масала орин олган:
Мутахассисларнинг таъкидлашларича, турли даражадаги саёҳат чекловлари, эмлаш даражаси ва саёҳатчиларнинг саёҳат хавфсизлигига ишончи туфайли туризмнинг тикланиш суръати дунёнинг турли минтақаларида секин ва нотекислигича қолмоқда. Ўзбекистонда эса туризм соҳаси жадал ривожланиб, соҳанинг ўсиш суръатлари учун шарт-шароитлар яратилмоқда. Бугунги кунга келиб, мамлакатимизда 1327 та жойлаштириш обекти фаолият кўрсатмоқда, республика бўйича хоналар сони 32 243 та хонани ташкил этмоқда.
Республикамизнинг тарихий ҳудудларига, хусусан, Самарқанд ва Бухоро шаҳарлари меҳмонхона хизматлари бозорига халқаро меҳмонхона брендлари кириб келмоқда. Хусусан, Тошкент шаҳрида меҳмонхона хизматлари соҳасида қуйидаги халқаро брендлар фаолият юритиб келмоқда: Hilton - 2 та меҳмонхона, Wyndham - 2 та меҳмонхона, Radisson, Lotte, Marriot, ATECA Hotels .
" Ўзбекистон биз учун ривожланишнинг асосий векторларидан бири бўлгани учун бу тадбирга ташриф буюрдик. Мамлакат кенг кўламда ривожланаётганини ва меҳмонхоналарга бўлган талаб ошиб бораётганини кўриб турибмиз. Биз аллақачон Ўзбекистонда учта янги лойиҳа очиш бўйича шартнома имзолаганмиз. Ўйлайманки, биз йил якунига қадар ушбу мамлакатнинг етакчи брендларидан бирига айланамиз. Мазкур форум давлат томонидан туризм соҳасини қўллаб-қувватлаётгани ва унга катта эътибор қаратилаётганидан далолатдир”- деди Accor New East Europe бош директори Алексис Деларофф.
Рақамларни 2018 йил билан солиштирганда (2018 йилда меҳмонхоналар сони – 5 та, 2022 йил – 9 та), халқаро бренд меҳмонхоналар сони 45 фоизга, хоналар сони эса 38 фоизга ошган (2018 йилда хоналар – 969 та, 2022-йил – 1 576 та) ).
2023-йилга келиб, Тошкент меҳмонхона бозоридан юқори ва ўрта нарх сегментларидан – Ҳолидай Инн, Интерcонтинентал, Curio Collection by Hilton да фаолият юритувчи яна камида учта оператор ўрин олиши режалаштирмоқда.
Шунингдек, Ўзбекистон меҳмонхоналар асссоциацияси Ўзбекистонда жойлаштириш воситаларини ягона давлат стандарлари ва тавсифларини балли баҳолаш тизимини йўлга қўйиш бўйича катта ишларни амалга оширмоқда.