АсосийJamiyat

Сурхондарёда 3 автомобиль иштирокида ЙТҲ юз берди

'Сурхондарёда 3 автомобиль иштирокида ЙТҲ юз берди'ning rasmi

Кеча ижтимоий тармоқларда Термиз шаҳрида ЙТҲ содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ҳолат бўйича маълумот берди.

Қайд этилишича, ҳодиса кеча соат 20:55 ларда Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳар, Ат-Термизий шоҳ кўчасида юз берган. Ҳайдовчи, 1995 йилда туғулган М.Ш. бошқарувидаги "Nexia-3" русумли ҳамда ҳайдовчи, 1998 йилда туғулган М.С. бошқарувидаги "Toyota" русумли ва ҳайдовчи, 1992 йилда туғулган Ш.Б. бошқарувида бўлган "Сobalt" русумли автомобиллар иштирокида ЙТҲ содир бўлган.

ЙТҲ оқибатида "Cobalt" русумли автомобилда ёнғин юзага келган. Ҳодиса жойига зудлик билан ўт ўчирувчилар етиб келган ва ёнғин ўчирилган.

ЙТҲ ва юзага келган ёнғин натижасида "Cobalt" русумли автомобиль салонида бўлган йўловчи, 1985 йилда туғилган Ж.Б. воқеа жойида вафот этган.

"Ҳозирда мазкур ЙТҲ юзасидан Термиз шахар ИИО ФМБ ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилиб, эҳтиёткорлик билан ҳаракатланишларини сўраймиз",-дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар