Еребатан сардобаси Истанбулнинг Европа томонида жойлашган бўлиб, шаҳарнинг энг катта ёпиқ сардобаси ҳисобланади. Аясофия биносининг жануби-ғарбидаги кичик бир бинодан кириладиган сардоба кўплаб устунлардан иборат бўлиб, иншоотнинг уст қисми пишиқ ғиштдан қурилган.
VI асрда Византия императори Юстиниан I томонидан қурилган бу катта ер ости сардобаси сувнинг устига қурилган ва сон-саноқсиз кўринишга эга бўлган мармар устунлар туфайли халқ орасида “Еребатан саройи” деб ҳам аталади. Сардоба, яқинида базилика бўлганлиги туфайли Базилика сардобаси сифатида ҳам ном қозонган.
Қадимда шаҳарнинг сувга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида қурилган сардоба бугунги кунда гарчи суви бўлса ҳам тарихий обида сифатида муҳофаза қилинади ва Истанбулга келган туристлар энг кўп ташриф буюрадиган жойлардан бири ҳисобланади. Эски даврларда Византия императорларининг буйруқлари билан аҳолининг сувга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида Истанбулнинг турли жойларида сув сардобалари қурилган.
Византия даврида бу ҳудудда катта майдонни эгаллаган ва императорлар ва аҳоли истиқомат қилган буюк саройнинг сув эҳтиёжларини қондирган Еребатан сардобасидан, Усмонийлар томонидан 1453 йилда Истанбул фатҳ қилинганидан кейин ҳам бир муддат фойдаланилган ва султонлар яшаган Тўпқопи саройи боғларига сув етказиб берилган. Сардобадаги сув Жебежикўй ва 19 км узоқликдаги Белград ўрмонларидан олиб келинган.

Ислом аҳкомларининг тозалик тамойилларига кўра турғун сув ўрнига оқар сувни афзал кўрган Усмонийлар, шаҳарда ўз сув иншоотларини қурганларидан кейин ундан фойдаланилмаган.
Сардоба ташкил этилганидан буён бир неча марта таъмирланган. Усмонийлар империяси даврида икки марта таъмирланган сардобани биринчи марта III Аҳмет даврида (1723) Кайсериялик архитектор Меҳмет оға таъмирлаган. Иккинчи таъмирлаш эса султон Абдулҳамид II даврида (1876-1909) амалга оширилган.
Туркия Республикаси даврида сардоба 1987 йилда Истанбул муниципалитети томонидан тозаланганидан сўнг зиёратчиларга очилган ва сардоба ичида диққатга сазовор жойларни томоша қилиш учун платформа қурилган. Сардоба, 1994 йилда яна бир тозалик ва реконструкциядан ўтказилган.
Еребатан сардобасининг узунлиги 140 метрни, кенглиги 70 метрни, баландлиги эса 8 метрни ташкил қилади. Умумий майдони 9800 м2 бўлган ушбу цистерна тахминан 100 000 тонна сув сақлаш имкониятига эга. 52 поғонали тош зинапоядан тушиладиган бу сардоба ичида ҳар бири 9 метр баландликда 336 та устун ўрнатилган бўлиб, бир-биридан 4,80 метр оралиқ масофалар билан қад ростлаган устунлар ҳар бири 28 та устундан иборат 12 қаторни ташкил қилади.
Қурилишда эски устунли тошлардан фойдаланиш бугунги кунда ҳам ўзининг ажойиб кўринишини сақлаб қолишга ёрдам беради. Қурилиш жараёнида 7000 қул ишлаган сардоба 38 йилда қуриб битказилди. Устунлардаги кўз ёшлари эса миш-мишларга кўра, сардоба қурилишида ҳалок бўлган қулларга ишора қилади.
Сукунат ва энг муҳими бироз салқинликни ҳис қилишингиз мумкин бўлган сардобадан бугунги кунда музей сифатида фойдаланилмоқда. Сардобага ҳар йили кўплаб ҳорижлик ва маҳаллий сайёҳлар ташриф буюришади. Еребатан сардобаси музей сифатида фойдаланишдан ташқари турли ҳил концертлар ва кўргазмаларга ҳам мезбонлик қилади.
Бугунги кунда сардобадаги сувда балиқлар ҳам бўлиб, у ўзининг ажойиб атмосфераси ва ўзига хос тарихий тузилиши билан ташриф буюрувчиларни ҳанузгача ҳайратда қолдириб келмоқда.
Истанбул саёҳат дастурларининг ажралмас қисми бўлган бу сирли масканга АҚШнинг собиқ президенти Билл Клинтон, Голландия бош вазири Вим Кок, Италия собиқ ташқи ишлар вазири Ламберто Дини, Швеция собиқ бош вазири Горан Перссон ва Австриянинг собиқ бош вазири Томас Клестил каби кўплаб таниқли шахслар ҳам ташриф буюрган.
Еребатан сардобаси музей сифатида фойдаланишдан ташқари турли хил концертлар ва кўргазмаларга ҳам мезбонлик қилади.
Бугунги кунда сардобадаги сувда балиқлар ҳам бўлиб, у ўзининг ажойиб атмосфераси ва ўзига хос тарихий тузилиши билан ташриф буюрувчиларни ҳанузгача ҳайратда қолдириб келмоқда.
Истанбул саёҳат дастурларининг ажралмас қисми бўлган бу сирли масканга АҚШнинг собиқ президенти Билл Клинтон, Голландия бош вазири Вим Кок, Италия собиқ ташқи ишлар вазири Ламберто Дини, Швеция собиқ бош вазири Горан Перссон ва Австриянинг собиқ бош вазири Томас Клестил каби кўплаб таниқли шахслар ҳам ташриф буюрган.
Сардобасининг кашф этилиши
Истанбулнинг забт этилишидан бир муддат ўтиб балиқчилар томонидан кашф этилган сардоба бугунги кунда ҳам тарихий обида сифатида диққат марказида. "Йиғлаётган устун" деб ҳам аталадиган кўз ёши устуни доимий нам бўлиши туфайли йиғлаш тасвирини беради. Кўз ёши устунининг орқасида тилаклар ҳовузи жойлашган.
Сардобага ташриф буюрганингизда, ўзингизни экскурцияда сув устида юргандек ҳис қилишингиз мумкин. Сардобадаги балиқлар эса ранг-баранглиги билан келганларни мафтун этади. Сардобага кирган заҳоти, биринчи қадамданоқ тарихга қайтгандек ҳис қилиб, янада ишончли қадамлар билан юришни давом эттиришингиз мумкин. Устунларнинг жойлашиши ёритиш тизими туфайли ажойиб муҳит яратади. Икки империяга гувоҳ бўлган Еребатан сардобаси, ўзининг тарихий хусусиятлари, сирли тошлари ва устунлари билан бугунги кунда энг кўп ташриф буюриладиган музейлардан бири бўлиб қолмоқда.