АсосийJamiyat

Сурхондарёда 3та машина иштирокидаги ЙТҲда бир инсон ёниб кетиб, ҳалок бўлди

'Сурхондарёда 3та машина иштирокидаги ЙТҲда бир инсон ёниб кетиб, ҳалок бўлди'ning rasmi

Сурхондарё вилоятида аянчли ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар қилди. 

Маълум қилинишича, 2022 йил 3 апрель куни соат тахминан 20:55 ларда шаҳарнинг Ат-Термизий кўчасида ҳайдовчи 1998 йилда туғилган С.М. бошқарувида бўлган "Toyota" русумли минивен, 1995 йилда туғулган Ш.М. бошқарувида бўлган “Nexia 3” ҳамда 1992 йилда туғулган ҳайдовчи Б.Ш. бошқарувидаги  "Сobalt" русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган. Тўқнашув оқибатида "Сobalt" русумли автомобилда ёнғин юзага келган. Ҳолат ҳақидаги маълумот Сурхондарё вилояти ФФВ бошқармасига соат 21:00 да хабар берилган ва ўт ўчирувчилар томонидан 21:11 ёнғин бартараф этилган.

Ҳайдовчиларга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. "Сobalt" русумли автомашинада йўловчи сифатида кетаётган 1985 йилда туғулган фуқаро Б.Ж ёнғин натижасида ҳалок бўлган.

Ҳозирда ушбу ЙТҲ юзасидан Термиз шахар ИИО ФМБ ТБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар