Ҳиндистонда 72 йилдан бери овқат емайдиган, йога билан шуғулланувчи қария яшайди, деб хабар берди “Interesno.cc” нашри.
Яқинда 83 ёшга кирадиган ҳиндистонлик Прахлад Жани (Prahlad Jani) 2003 йилдаёқ бутун дунёга машҳур бўлган эди. Уни тиббий текширувдан ўтказган ҳиндистонлик врачлар бу фавқулодда ҳолат эканлигини маълум қилган. Қария ҳақиқатан ҳам 11 ёшдан бери овқат емайди, сув ҳам ичмайди.
Прахлад Жани тарки дунё қилган дарвеш ва йогдир. У дунё лаззатларидан воз кечган, ғорда яшайди. Қизиқувчан олимлардан яширинмайди, балки уларнинг таклифини чин дилдан қабул қилади. Ҳар қандай текширув, таҳлилларга қаршилик қилмайди.
2003 йилда қария 10 кунга госпиталга текширув учун ётқизилган. Аммо тиббиёт ва дунё илм-фани бу сирнинг тагига етолмади ва қандай қилиб инсон ҳеч нима емай яшаши мумкинлигини тушунтириб беролмади. Қарияни ҳатто табиий эҳтиёжлар ҳам безовта қилмайди, йог сўнгги марта 1940 йилда, 11 ёшда ҳожатга чиққан, шундан бери бунга эҳтиёж сезмаган.