1

Андижоннинг Қирғизистон билан чегарадош ҳудудларида номаълум ҳашарот пайдо бўлди

ЖАМИЯТ 05.04.2022, 09:06
Андижоннинг Қирғизистон билан чегарадош ҳудудларида номаълум ҳашарот пайдо бўлди

Андижоннинг Қирғизистон билан чегарадош ҳудудларида номаълум ҳашарот пайдо бўлди. Zamon.uz' нашрининг ёзишича, у одамларнинг уйларигача кириб борган.

"Уйимиз ичигача кириб кетди. Ҳамма еримизни чақиб ташлади. Бир ҳафта қариндошларимникида ўтириб келдим. Энди яна кўпайиб келяпти. Деразамдан кириб, адёлларим ичигача босиб кетди",-дейди шу ҳудудда истиқомат қилувчи аёл.

Аввалига мутахассислар ҳам уларнинг турини аниқлай олмаган. Тадқиқот ишларидан сўнг ҳашарот тури маълум бўлган.

"Прогнозлаштириш бўлими мутахассислари томонидан ишчи гуруҳ ташкил қилиниб, ушбу ҳашарот тўғрисида ўрганиш олиб борилди ва у  "қор бургаси" номли ҳашарот эканлиги аниқланди",-дейди Андижон вилояти ўсимликлар карантин ва ҳимояси бошқармаси бўлим мутахассиси Анорбой Хўжамбердиев.

Қайд этилишича, бу ҳашарот озуқа моддаси бўлиб, тупроқда органик моддаларни синтез қилишда хизмат қилади. У йилда бир авлод беради, дейди мутахассис.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1