Шу йилнинг 31 март санасида Ҳиндистоннинг Гужарат шаҳрида бошланган “3рд Гужарат Интернатионал Опен ГрандМастерс Чесс Тоурнамент 2022" халқаро шахмат турнири кеча ўз якунига етди.
Қувонарли жиҳати, дунёнинг 13 давлатидан 376 нафар шахматчи иштирок этган турнирда ўзбекистонлик шахматчи ғолибликни қўлга киритди.
Ҳамюртимиз, халқаро мастер Ортиқ Ниғматов турнирда 8,5 очко билан 1-ўринни эгаллади. Шунингдек, халқаро турнирда қатнашган яна бир вакилимиз, халқаро мастер Абдумалик Абдусалимов эса 8 очко билан 5-ўринга сазовор бўлди.






