Ҳиндистонда сигирларни ҳимоя қилиш ва уларни асраш билан шуғулланувчи вазирлик ташкил этилиши мумкин, деб ёзади “Gazeta.ru”.
Маълум қилинишича, мазкур ташаббус Бутунжаҳон ҳинд кенгаши томонидан ўртага ташланган бўлиб, кенгаш ўз таклифини мамлакат бош вазири Нарендра Модига йўналтирган.
Парламент бу масалани июль ойида бошланадиган янги сессияда кўриб чиқишни режалаштирган.
“Сигир ҳинд маданиятининг рамзи ҳисобланади. Бу жониворга етарлича эътибор берилмаяпти”,—дейди мансабдорлардан бири.
Унинг фикрига кўра, вазирлик ташкил этишдан мақсад сигирларни қирилиб кетишдан ҳимоя қилиш ҳисобланади. Бу мамлакатда сут етиштириш кўламини ҳам оширади.
Қорамолларнинг қирилиб кетиши Ҳиндистонда бугунги кунда долзарб муаммо ҳисобланади.