1

Сурхондарёда давлат солиқ инспекцияси ходимлари ўқитувчини сарсон қилди

ЖАМИЯТ 11.04.2022, 15:28
Сурхондарёда давлат солиқ инспекцияси ходимлари ўқитувчини сарсон қилди

Сариосиё туманидаги  24 –мактабнинг рус тили фани ўқитувчиси Сожида Раҳимова ўғли Қодиров Шодмоннинг ўқиши учун тўлов шартнома пулини иш ҳақидан ўтказган. Ўтказилган маблағнинг имтиёз сифатида  қайтарилиши лозим бўлган 12 фоизи, яьни 2757348 сўми орадан бир қанча вақт ўтса ҳамки туман давлат солиқ инспекциясининг масьул ходимлари қайтармасдан овора сарсон қилган.

Бу ҳақда ўқитувчи Истеьмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига шикоят қилган.

Фуқаронинг мурожаати қонунчиликда белгиланган тартибда ўрганиб чиқилиб, имтиёз сифатида қайтарилиши керак бўлган 2 757 348 сўм маблағ фуқаронинг пластик карточкасига ғазначилик бўлими орқали ўтказиб берилди. 

Аслида бу каби мурожаатлардаги масалалар арзимасдек кўриниши мумкин. Аммо таълим беришдек машаққатли меҳнат билан маош олиб фарзанд ўқитаётганлар қанчалик улкан масала эканлигини яхши англашади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1