“Евро-2016” ўйинларини катта иштиёқ билан томоша қилаётган ва кутилмаган, муросасиз футбол учрашувларидан сўнгги натижаларни тахмин қилаётганлар талайгина. Санъаткорлар ҳам бу рўйхатдан мустасно эмас. Хусусан, хонанда Муниса Ризаева “Евро-2016”да Англия терма жамоасига мухлислик қилаётганини айтиб ўтди.
Шунингдек, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шодия Тўхтаева, актёр Улуғбек Қодиров, хонандалар Фирдавс Пазлиддинов, Манзура, Ойбек ва Нигора, Дилсўз ва Фарруҳ Раимовларнинг “Евро-2016” ўйинлари натижалари юзасидан башорати билан “Даракчи” газетасининг 23 июнда сотувга чиқариладиган 25-сонида танишишингиз мумкин.





