АсосийDunyo

Бутун дунёда Халқаро йога куни нишонланмоқда

Бугун бутун дунёда Халқаро йога куни нишонланмоқда, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри.

Ҳиндистонда асосий тадбир бош вазири Нарендра Моди ва 30 минг нафар йога мухлиси иштирокида Чандигарх шаҳрида бўлиб ўтди.

“Мобиль телефонни ҳаётингизнинг бир қисмига айлантирганингиз каби йогани ҳам ҳаётингизнинг бир бўлагига айлантиринг”, деди Моди. 

Йога билан оммавий равишда шуғулланиш Хитойда, Камбожада, Австралияда, Францияда, АҚШда, Малайзияда ва Эквадорда ҳам бўлиб ўтди. 

Бу байрамдан Россия ҳам четда қолмади. Ҳиндистоннинг Россиядаги фавқулодда элчиси Твиттерида Воронеж, Пенза ва яна бир қанча шаҳарларда ҳам йога байрами бўлиб ўтганлиги ҳақида хабар қолдирди.

2015 йилда Халқаро йога кунини нишонлаш мақсадида Нью-Дели шаҳри марказидаги Ражптах проспектига 35 минг киши тўпланган эди.

    Бошқа янгиликлар