Бу ҳақда BCC ёзмоқда.
"Россия қўшинлари узоқ тайёргарлик кўрилган ҳаракат – Донбасс учун жангга киришди. Россия армиясининг катта қисми ушбу йўналишдаги ҳужумга асосий эътиборини қаратган. Ҳудудни эгаллаш учун қанча россиялик ҳарбий жалб қилинишидан қатъи назар, биз ҳимояланишда давом этамиз. Ҳар куни ватан учун курашамиз. Украинанинг ҳеч нарсасини бериб қўймаймиз ва бировнинг буюми бизга керак эмас. Улар асосий куч билан бостириб кириш учун давлатимиз мудофаасидаги заиф нуқталарни қидирмоқда", —деган Украина президенти.
Зеленскийнинг таъкидлашича, шарқ ва жанубда рус қўшинлари сўнгги пайтларда аввалгидан кўра кўпроқ ўйлаб ҳужум қилишга уринмоқда.
Ўз навбатида Украина президенти офисининг раҳбари Андрей Ермак урушнинг иккинчи босқичи бошланганини қайд этди ва халқни мамлакатнинг қуролли кучларига ишонишга чақирди.






