Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Германиядаги ҳамкор ташкилот қуйидаги бўш иш ўринларини таклиф қилмоқда.
- Меҳмонхонада ёрдамчи;
- Ресторан хизматчиси;
- Кўнгилочар истироҳат боғларида (аттракционларда) ёрдамчи.
Фуқаролар иш берувчи томонидан суҳбат асосида танлаб олинади.
Oйлик маоши – 1800-2400 евро (brutto).
Ишчиларга ўз танловларига кўра яшаш жойи таклиф қилинади.
Номзодга қўйиладиган талаблар:
- 22-35 ёш;
- Немис филологияси, туризм ва гастрономия йўналишидаги диплом;
- Гёте институтининг B1 даражасидаги немис тилини билиш сертификати (кейинроқ тақдим қилса ҳам бўлади);
- судланмаган бўлиши.
Танловда қатнашиш истагида бўлган фуқаролар қуйидаги ҳужжатларни электрон тақдим этиши лозим:
а) хорижга чиқиш паспорти;
б) бакалавр дипломи;
с) немис тилидан B1 сертификати;
д) тўлдирилган таржимаи ҳол (анкета немис тилида).
Дастурда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш учун.
Мурожаат учун: (71) 202-33-55.
Ушбу йўналишлар бўйича 2022 йил учун номзодлар йиғилди. Бироқ сиз 2023 йил учун рўйхатдан ўтишингиз мумкин.






