АсосийJamiyat

Тарихий обидаларда эшиклар нега одам бўйидан кичик қилиб ишланган?

'Тарихий обидаларда эшиклар нега одам бўйидан кичик қилиб ишланган?'ning rasmi

Эски меъморчилик анъаналарига хос ишланмаларга назар ташласак, мадраса хужраларига, сарой ҳовлиларига, умуман, тарихий обидаларга кириш эшикларини 1 метр атрофида қилиб ясалганини кўрамиз. 

Бу кўпчиликда "Нима учун шундай?" деган ҳақли савол туғилишига сабаб бўлади.

Ҳаммада ҳар хил таҳмин бўлиши табиий. Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Маданий мерос агентлиги ҳамда Хоразм вилояти ҳокимлиги томонидан ташкил этилган пресс-туримиз давомида ушбу саволга ҳам жавоб топишга уриндик.

 Фото: Сардорбек Усмоний

Ўтган асргача бўлган даврда электр-энергияси, шу ўринда, уйларни, хоналарни иситиш-совутиш тизими бўлмаганлиги учун ичкаридаги ҳароратни мўътадил сақлаш мақсадида эшиклар кичик қилиб ишланган экан. 

Физикадан маълумки, совуқ ҳаво пастга, иссиқ ҳарорат эса юқорига қараб кўтарилади. Эшикларнинг кичиклиги эса мана шу айланмани бир мунча кўпроқ ўзида сақлаб туради ва ичкаридаги ҳарорат ташқарига тез чиқиб кетмайди. 

Сарой ҳовлисидаги эшиклар-чи?

Маълум бўлишича, амир ёки хон даврларида хонларга тик туриб мурожаат қилиш мумкин бўлмаган. Шу сабабдан, сарой ҳовлисига салом ва ҳурмат билан кирилишини таъминлаш учун эшиклар одам бўйидан кичикроқ қилиб ўрнатилган. 

 Фото: Сардорбек Усмоний

 

Сардорбек Усмоний

 

Аввалроқ “Ҳей, воҳ”, яъни Хива ҳақида афсона, ҳақиқат ва қизиқ фактлар билан фотосаёҳат қилган эдик.

 

    Бошқа янгиликлар