АсосийДунё

Путин транспорт вазирини ишдан бўшатди

Кўп ўтмай унинг жасади топилган.

'Путин транспорт вазирини ишдан бўшатди'ning rasmi

7 июль куни Владимир Путин томонидан РФ транспорти вазири лавозимидан олинган Роман Старовойт ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда кучишлатар тузилмаларга яқин ҳисобланган "112", Shot ва Mash телеграм-каналлари хабар тарқатди. 

Shot манбаси ёзишича, Старовойтнинг жасади ёнида ўқотар қурол бўлган. Старовойтнинг жасадини Москва чеккасидаги Одинцоводан топишган.

"Коммерсант" ҳам манбага асосланган ҳолда Старовойт Одинцовода ўқотар қуролдан етказилган жароҳатлар билан топилганини хабар қилган. Собиқ вазир ўз жонига қасд қилганини Давлат думасининг мудофаа масалалари бўйича қўмитаси раҳбари Андрей Картаполов ҳам RTVI учун изоҳида тасдиқлаган.

Кейинроқ РИА Новостининг фавқулодда хизматлардаги манбаси Старовойт ўзини ўлдиргани ҳақидаги маълумотни тасдиқлади.

"112" маълумотига кўра, Курск областининг собиқ губернатори, Украина билан чегарада мудофаа истеҳкомлари қурилишида бюджетдан камида бир миллиард рубл ўғирлашда айбланиб ҳибсга олинган Алексей Смирнов Роман Старовойтга қарши кўрсатма берган.

Тергов қўмитаси маълум қилишича, Старовойтнинг ўқотар қуролдан яраланиш излари бўлган жасади Одинцово шаҳар округидаги шахсий автомобилидан топилган. "Россия Давлат хавфсизлик хизматининг Москва области бўйича тергов органлари воқеа жойида ишламоқда, ҳодиса тафсилотлари аниқланмоқда. Асосий версия – ўз жонига қасд қилиш", – дейилади хабарда.

  • 7 июль тонгида РФ президенти Владимир Путин Роман Старовойтни мамлакат транспорт вазири лавозимидан озод этганди.
  • Роман Старовойт вазирлик лавозимига 2024 йил майида келганди. Ундан олдин, 2018 йил октябридан буён Курск областини бошқарган. Ўшанда унинг ўрнига регион раҳбари лавозимига ўринбосари Алексей Смирнов тайинланганди.
  • Смирнов 2024 йил декабрида ишдан олинади, 2025 йил апрелида у ва Курск области губернаторининг собиқ биринчи ўринбосари Алексей Дедовга уюшган гуруҳ таркибида хизмат мавқейидан фойдаланган ҳолда фирибгарлик содир этиш айби (Жиноят кодексининг 159-моддаси 4-қисми) қўйилади. Тергов версиясига кўра, Смирнов ва Дедов уюшган гуруҳ иштирокчиларига раҳбарлик қилган ва "Курск вилоятини ривожлантириш корпорацияси" раҳбарияти билан биргаликда миллиард рублдан ортиқ бюджет маблағларини ўғирлашни ташкил қилган. "Ривожланиш корпорацияси" Украина билан чегарада мудофаа иншоотларини қуришда бош пудратчи бўлиб ишлаган, ўғирланган пуллар муҳандислик иншоотларини қуришга йўналтирилган. Смирнов ва Дедов айбга иқрор бўлишмаганди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Афғонистонда ота 6 ёшли қизини 45 ёшли кишига эрга берди'ning rasmi

    Дунё 07.07.2025 21:08

    Афғонистонда ота 6 ёшли қизини 45 ёшли кишига эрга берди

    Афғонистон ҳукумати бунга қандай муносабатда?

    'Покистонда муссон ёмғирлари ортидан 72 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё 07.07.2025 18:13

    Покистонда муссон ёмғирлари ортидан 72 киши ҳалок бўлди

    Оқибатда 130 дан ортиқ киши тан жароҳати олган.

    'Исроил энди Яманга зарба берди'ning rasmi

    Дунё 07.07.2025 11:56

    Исроил энди Яманга зарба берди

    Ҳаво ҳужумлари Худайда ва бошқа портларга қаратилган.

    'Сирдарёда қайнота ўз келинига шаҳвоний шилқимлик қилди'ning rasmi

    Дунё 07.07.2025 11:03

    Сирдарёда қайнота ўз келинига шаҳвоний шилқимлик қилди

    Ҳолат юзасидан қайнонага нисбатан 5 сутка қамоқ жазоси тайинлади.

    'Трамп Россия ва Украина уруши ҳақида гапирди'ning rasmi

    Дунё 07.07.2025 09:55

    Трамп Россия ва Украина уруши ҳақида гапирди

    Қўшма штатлар етакчиси икки мамлакат ўртасидаги можаро тўхтамаслиги мумкинликдан хавотирда.

    'Россия Украинага яна йирик ҳужумларни амалга оширди'ning rasmi

    Дунё 07.07.2025 02:25

    Россия Украинага яна йирик ҳужумларни амалга оширди

    Донетск вилоятидаги аҳоли эвакуация қилинган.