АсосийМаданият

Кети Перри ва Орландо Блум ажралганини эълон қилди

Дунё шоу-бизнесининг энг машҳур жуфтликлари фарзандларини уриш-жанжалсиз муҳитда тарбиялаш учун бу қарорга келганини айтган.

'Кети Перри ва Орландо Блум ажралганини эълон қилди'ning rasmi

Дунё шоу-бизнесининг энг машҳур жуфтликларидан бири — америкалик қўшиқчи Кети Перри ҳамда актёр Орландо Блум ажралганини расман маълум қилди. Бу ҳақда улар вакиллари “BBC News” нашрига берган баёнотда билдирган.

Баёнотда айтилишича, сўнгги ойларда уларнинг муносабатлари ўзгаришга юз тутган ва ҳозирда улар бутун эътиборини тўрт ёшли қизлари тарбиясига қаратган.

“Улар оилавий учрашувларини давом эттиради, сабаби улар учун ҳар доим устувор бўлган нарса — фарзандларини севги, барқарорлик ва ўзаро ҳурмат муҳити ичида вояга етказиш”, — дейилади баёнотда.

Шунингдек, улар бу баёнотни кенг жамоатчилик орасида жуфтлик ҳақидаги қизиқиш ва муҳокамалар ортгани туфайли берганини таъкидлашган.

Маълумот учун, Кети Перри ва Орландо Блум 2016 йилдан бери бирга эди. 2017 йилда улар қисқа вақтга ажрашган бўлса-да, кейинчалик муносабатларини тиклаб, 2019 йил 14 февраль — Севишганлар кунида унаштирилган эди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Euronews ва СNN телеканалларида Фарғоний, Хоразмий ва Ибн Сино ҳақидаги видеороликлар эфирга узатилди'ning rasmi

    Маданият 01.02.2026 08:22

    Euronews ва СNN телеканалларида Фарғоний, Хоразмий ва Ибн Сино ҳақидаги видеороликлар эфирга узатилди

    "Оскар" мукофоти совриндори, машҳур британиялик актёр Бен Кингсли иштирокида “Маърифат акс-садоси” туркум фильми доирасида  суратга олинган Фарғоний, Хоразмий ва Ибн Сино ҳақидаги видеороликлар дунёнинг етакчи Euronews ва CNN халқаро телеканалларида эфирга узатилди.

    'Хайриддин Султоновга “Ўзбекистон Республикаси халқ ёзувчиси” унвони берилди'ning rasmi

    Маданият 19.01.2026 12:08

    'Бугун ҳаво ҳарорати 15 даражагача кўтарилади'ning rasmi

    Маданият 11.01.2026 03:42

    Бугун ҳаво ҳарорати 15 даражагача кўтарилади

    11 январь кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.

    'BBC History Extra: “Бутун дунё учун маёқ”'ning rasmi

    Маданият 27.12.2025 13:57

    BBC History Extra: “Бутун дунё учун маёқ”

    Британиянинг машҳур тарихий журнали —“History Extra”да чоп этилган “Мерос посбонлари” мақоласида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази айнан шундай таърифланади.

    'Саида Мирзиёева ўғли билан мультфильм премьерасига борди'ning rasmi

    Маданият 20.12.2025 10:53

    Саида Мирзиёева ўғли билан мультфильм премьерасига борди

    Президент Администрацияси раҳбари Ўзбекистон тарихида илк бор 3D форматда ишланган тўлиқ метражли анимацион фильм ҳақида фикр билдирди.

    'Янги йил байрамини болалар билан қаерларда нишонлаш мумкин?'ning rasmi

    Маданият 19.12.2025 13:33

    Янги йил байрамини болалар билан қаерларда нишонлаш мумкин?

    Тошкент шаҳрида янги йил байрами муносабати билан байрам тадбирлари ташкил этилади.