АсосийДунё

Польшанинг Киевдаги консулхонаси Россия ҳужуми вақтида зарар кўрди

Шунингдек, Польша ТИБ вазири Трампдан Украинага зенит ўқ-дорилар етказиб беришни тўхтатмаслигини сўраган.

'Польшанинг Киевдаги консулхонаси Россия ҳужуми вақтида зарар кўрди'ning rasmi

Полшанинг Киевдаги консулхонаси Россия ҳужуми вақтида зарар кўрди. Бу ҳақда Anadolu Ajansi хабар берди.

"Кеча кечқурун Россия томонидан амалга оширилган кенг кўламли ҳужум ёнғинларга ва катта талафотларга сабаб бўлди, шу жумладан Киевдаги Полша консулхонасига ҳам зарар етказилди", — деб ёзди Полша ташқи ишлар вазири Радослав Сикорский Х ижтимоий тармоғида.

"Президент Трамп, Путин сизнинг тинчликка эришиш ҳаракатларингиз устидан кулмоқда. Илтимос, Украинага зенит ўқ-дорилар етказиб беришни тикланг ва агрессорга нисбатан янги қатъий санкциялар жорий қилинг", — дея қўшимча қилди Сикорский. 

Эслатиб ўтамиз, Россия Киевга кенг кўламли зарбалар йўллади. 20 дан ортиқ киши яраланган. 

Россия Қуролли кучлари 4 июль куни эрта тонгда Украинага ракеталар ва дронлар ёрдамида кенг кўламли ҳужум уюштирди. Украина Ҳаво кучлари маълумотларига кўра, ҳужумда 539 та дрон ҳамда 11 та ракетадан фойдаланилган. Асосий йўналиш пойтахт Киев бўлган. Украина ҳарбийлари 476 та дрон ва “Искандер-К” мажмуасидан учирилган 2 та қанотли ракетани зарарсизлантирганини қайд этмоқда.

Сўнгги маълумотларга кўра, зарбалар оқибатида 23 киши яраланган, шулардан 14 нафари шифохонага ётқизилган. Мамлакат ИИВ Игор Клименконинг сўзларига кўра, зарбалар натижасида пойтахтдаги турар жой бинолари, таълим, тиббиёт ва транспорт инфратузилмасига шикаст етказилган. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Москва вилоятидаги Озарбайжон диаспораси раҳбари Россия фуқаролигидан маҳрум қилинди'ning rasmi

    Дунё 04.07.2025 21:20

    Москва вилоятидаги Озарбайжон диаспораси раҳбари Россия фуқаролигидан маҳрум қилинди

    Қарор нима билан боғлиқлиги ҳақидаги саволга Иброҳимов Озарбайжонга боргач, изоҳ беришини билдирган.

    'Фарғонадан Қозонга учувчи авиарейс кечиктирилди'ning rasmi

    Дунё 04.07.2025 20:28

    Фарғонадан Қозонга учувчи авиарейс кечиктирилди

    Бунга Қозон шаҳри ҳаво ҳудудининг ёпилиши сабаб бўлган.

    'Россия Украинада кимёвий қуроллардан фойдаланишни кучайтирди'ning rasmi

    Дунё 04.07.2025 18:51

    Россия Украинада кимёвий қуроллардан фойдаланишни кучайтирди

    Россия армияси хлорпикрин моддасидан украин аскарларини ҳимоя иншоотларини тарк этишга мажбур қилиш мақсадида фойдаланмоқда.

    'Римда ёқилғи қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлди'ning rasmi

    Дунё 04.07.2025 18:40

    Римда ёқилғи қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлди

    Оқибатда 20 дан ортиқ киши жароҳат олган.

    'Сурия гербини ўзгартирди'ning rasmi

    Дунё 04.07.2025 18:27

    Сурия гербини ўзгартирди

    Аҳмад ал-Шараанинг сўзларига кўра, ўзгартирилган қирғий Сурия халқининг ўз тарихидаги янги босқичга ўтишини акс эттиради.

    'Андижонда эркак хотинини ваҳшийларча ўлдирди'ning rasmi

    Дунё 04.07.2025 15:40

    Андижонда эркак хотинини ваҳшийларча ўлдирди

    Ҳозирда ҳолат юзасидан эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилган.