АсосийДунё

Римда ёқилғи қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлди

Оқибатда 20 дан ортиқ киши жароҳат олган.

'Римда ёқилғи қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлди'ning rasmi

Римда ёқилғи қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлди, 20 дан ортиқ киши жароҳат олди. Бу ҳақда Sky News хабар берди. 

Шаҳарнинг шарқида жойлашган Пренестино туманида содир бўлган портлаш оқибатида камида 21 киши жароҳат олган. Жароҳатланганларнинг беш нафари оғир аҳволда.

Дастлабки маълумотларга кўра, воқеа маҳаллий вақт билан соат 8:00 да содир бўлган. Eni компаниясига қарашли ёқилғи қуйиш шохобчасида юк машинаси қувурга урилганидан сўнг, ёнғин бошланган. Воқеа жойига ўт ўчирувчилар ва полиция чақирилган. Ўт ўчирувчилар ёнғинни ўчиришга уринаётган вақтда кучли портлаш юз берган. 

Портлаш натижасида яқин атрофдаги бинолар зарар кўрган, шунингдек, суд ҳужжатлари сақланадиган омборхонада ёнғин чиққан. Ҳуқуқ-тартибот идоралари буйруғи билан яқин атрофдаги метро станцияси вақтинча ёпилган.

    Бошқа янгиликлар