Ўзбекистон Олий таълим муассасаларида абитуриентлардан 2016-2017 ўқув йили учун ҳужжат қабул қилиш жараёни бошлангач, тақдим этиладиган ҳужжатлар орасида биометрик паспорт зурурлиги ҳақидаги гап-сўзлар тарқалди.
Жорий йилда абитуриентлар ҳужжат топшириши учун биометрик паспорт шартми? Facebook ижтимоий тармоғидаги "Мaslahat.uz" гуруҳида ҳуқуқшунос Хушнудбек Худайбердиев ушбу саволга қуйидагича жавоб берди:
"Ички ишлар вазирлиги берган маълумотга кўра, Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг эски кўринишдаги паспорти 2018 йил 1 июлга қадар ҳақиқий ҳисобланади. Шу сабабли, абитуриентлар жорий йилда ҳам аввалги кўринишда берилган паспортлар орқали ҳужжат топшира оладилар. Биометрик паспорт шарт эмас".





