АсосийJamiyat

Тошкентдаги йирик савдо марказларидан бирида ёнғин чиқди(Фото ва видео)

Бугун, 28 июнь куни Тошкент шаҳри Юнусобод туманида жойлашган Mega Planet савдо марказида ёнғин чиқди. Бу ҳақда Facebook`нинг “Водители Ташкента” гуруҳида фотохабар қолдирилди. Бироз муддатдан сўнг Youtube`га ёнғин акс этган видео жойланди.

Видеода 4 қаватли савдо мажмуасининг томидан бурқсиб тутин чиқаётгани акс этган. Маълумотларга кўра, ёнғин савдо марказининг 4-қаватида жойлашган Fast food кафесида қисқа туташув юз бериши оқибатида содир бўлган бўлиши мумкин. 

 

Савдо марказига яқин ҳудудда яшовчи интернет фойдаланувчиларидан бири юзага келган ёнғин тезда ўчирилганини маълум қилди.

 

Бошқа янгиликлар