АсосийJamiyat

Бош прокуратура Тошкентдаги 21-Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларнинг нима сабабдан намойишга чиққанларини очиқлади

'Бош прокуратура Тошкентдаги 21-Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларнинг нима сабабдан намойишга чиққанларини очиқлади'ning rasmi

Тошкентда меҳрибонлик уйида болалар норозилик намойиши уюштирилганлиги ҳақида хабар берилган эди.

Бош прокуратура Матбуот котибининг darakchi.uzга  хабар беришича, Юнусобод тумани прокурори раҳбарлигида тузилган ишчи гуруҳи томонидан 21-сон Меҳрибонлик уйининг фаолияти текширилган.

Текшириш давомида муассасада носоғлом ва қониқарсиз муҳит туфайли айрим тарбияланувчиларда  норозилик кайфияти пайдо бўлганлиги ва намойиш уюштирилганлиги аниқланди.

Шу сабабли, 26 апрель куни 21-сонли Меҳрибонлик уйи директори билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.

Бундан ташқари, текшириш давомида муассаса мансабдор ва моддий жавобгар шахсларининг ноқонуний ҳатти-ҳаракатлари оқибатида ўзганинг кўп миқдордаги маблағлари ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-тарож қилинганлиги маълум бўлди.  

Мазкур ҳолат юзасидан 16 май куни Жиноят кодексининг   167, 205 ва 207-моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

    Бошқа янгиликлар