АсосийJamiyat

Тошкентдаги 21-Меҳрибонлик уйида тарбияланувчилар плакатлар билан намойишга чиқишди

'Тошкентдаги 21-Меҳрибонлик уйида тарбияланувчилар плакатлар билан намойишга чиқишди'ning rasmi

Тошкент шаҳридаги 21-Меҳрибонлик уйида юзага келган вазият юзасидан ушбу муассасага Вазирлар Маҳкамасининг мутасаддилари, Болалар бўйича омбудсман, Халқ таълими вазирлиги раҳбарияти, Тошкент шаҳар ҳокими, Миллий гвардия, шаҳар прокуратураси, ва тегишли мутассадилар муассасага келган ҳолда вазиятни ўргандилар. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Ўрганилганда муассаса тарбияланувчилари томонидан ходимлардан бирига нисбатан эътироз кайфияти шакллангани аниқланди.

Айни дамда муҳит барқарор, Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари кун тартиби бўйича шуғулланмоқдалар, вазият назоратга олинган.

    Бошқа янгиликлар