АсосийDunyo

Сўровнома: 80% россиялик Путиннинг президент лавозимидаги фаолиятини қўллаб-қувватлайди

Владимир Путиннинг Россия президенти лавозимидаги фаолиятини 81% россиялик қўллаб-қувватлайди, ўтган йил ушбу кўрсаткич 89% ташкил қилган, деб хабар беради "Левада-центр" ўтказилган сўровлар натижасига кўра.

Президентнинг фаолиятидан 18% россиялик норози. Дмитрий Медведевнинг бош вазир лавозимидаги фаолияти 51% фуқарони қониқтиради. Умуман олганда ҳукумат фаолиятини 48% россиялик маъқуллайди.

50% россиялик фуқаро мамлакатдаги ишлар тўғри йўналишда деб ҳисоблайди, 33% нотўғри деган фикрда, 18% россиялик эса ушбу саволга жавоб беришга қийналди. Тадқиқот маълумотларига кўра, 51% респондентлар ўз губернаторларининг фаолиятидан қониқади, 48% қониқмайди. Давлат Думасининг фаолиятини 41% россиялик маъқуллайди.

Сиёсатчи ва жамоат арбобларидан россияликлар энг кўп ишонадиганлари Владимир Путин (51%), РФ Мудофаа вазири ва армия генерали Сергей Шойгу (24%), РФ ТИВ раҳбари Сергей Лавров (17%), 13% Дмитрий Медведев ва РЛДП етакчиси Владимир Жириновскийлардир.

Сўровнома 23 – 27 июнь куни мамлакатнинг 48 ҳудудидаги 137 та аҳоли яшаш пунктида 18 ёшдан катта бўлган 1600 киши ўртасида ўтказилган.

Бошқа янгиликлар