my5
28

Пластик операция: Ким хурсанд? Ким афсусда?

ЖИНОЯТ 30.06.2016, 16:55
Теглар: Шоу-бизнес
29291
Пластик операция: Ким хурсанд? Ким афсусда?

Халқ эътиборидаги шоу-бизнес вакиллари ҳамиша ёш ва чиройли кўринишга ҳаракат қилади. Ҳатто айрим аёл хонандалар чиройини сақлаб қолиш учун жарроҳлик столига ётишга ҳам рози бўлади. “Ҳордиқ” газетаси хонандалардан пластик жарроҳликка муносабати ҳақида сўради.

Райҳон: 
—Ҳеч қачон пластик операция қилдирмаганман. Ростини айтсам, бундан жуда қўрқаман. Лекин ҳар уч ойда лабимни укол ёрдамида шишириб тураман. Мутахасисларнинг фикрича, бунинг соғлиққа ҳеч қандай зарари йўқ. Фақат чивин чаққандек оғрийди, холос. 

Манзура: 
—Алдашни жуда ёмон кўраман. Икки марта пластик жарроҳларга мурожаат қилганимни тан оламан. Тўққиз йил муқаддам юзимда кичик жарроҳлик операцияси ўтказилган. Кўпчилик қовоқларимнинг олингани менга жуда ярашганини таъкидлайди. Уч йил олдин эса яна пластик жарроҳлар билан маслаҳатлашган ҳолда кичик операция ўтказдик. 

Ҳосила Раҳимова: 
—Анча йиллар аввал Туркияга бориб, қовоғимни олдирган эдим. Рости, анча вақтгача бунга кўникишим осон кечмади. Хонанданинг гўзал ташқи кўриниши саҳна талабларидан бири саналади. Шунинг учун ҳамиша ташқи кўринишимга эътибор бераман. Лекин энди пластик операция қилдириш ниятим йўқ. 

Муниса Ризаева: 
—Бурнимнинг шакли ўзимга ёқмасди. Шунинг учун икки йил аввал уни пластик операция қилдиришга қарор қилганман.  Аввалига жарроҳликнинг натижаси сезилмади.  Шунда шифокор “Бурун мураккаб аъзо, аввалига бироз катталашади, сўнг кичраяди”, деган эди. Назаримда, ҳозир кўринишим рисоладагидек. Санъат оламига қадам қўймасимдан анча олдин лабимдаги камчиликни тўғирлатганман.

Шарҳлар

Зохиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров унинг акаси экани ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди (видео)

06.11.2019, 12:06

Зохиршоҳ Жўраев "Миллий" телеканалининг "Нишондасиз" кўрсатувида иштирок этиб, оилавий миш-мишларга нуқта қўйди...Кўрсатув давомида бошловчи Зохиршоҳдан Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг фарзанди экани ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритишини...
​СИТОРА АЛИМЖОНОВА ШАХСИЙ ҲАЁТИНИ МУҲОКАМА ҚИЛГАНЛАРГА МИННАТДОРЧИЛИК БИЛДИРДИ

14.08.2017, 12:34

Актриса Ситора Алимжонова 8 август куни турмушга чиқди. Унинг тўйи Таиланднинг Пхукет оролида бўлиб ўтди.Ситора ўз интервьюларида турмуш ўртоғининг 27 ёшда эканлигини ва у тадбиркорлик...
​ДИЛНОЗА КУБАЕВА: «ДИЛОЗОРЛИКДАН ҚЎРҚАМАН, ҚАЛБИМНИ СИНДИРГАНЛАР КЎП...»

20.07.2017, 16:31

У иродали аёл. Табассуми ортига яширилган ҳақиқатларни ўзгаларга билдирмайди. Гоҳида кўзлари ёшланиб, киприкларига енгил титроқ кириши мумкин, аммо шунда ҳам ўзида куч топиб, яна табассум...
​“ЎЗБЕККОНЦЕРТ” ИЛК БОР ОЧИҚ БАДИИЙ КЕНГАШ ТАШКИЛ ЭТМОҚДА

12.07.2017, 21:32

Эндиликда хонандалар “Ўзбекконцерт” давлат муассасасига қўшиқларни жонли ижрода куйлаш орқали тақдим этадилар. Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал қабулхонасига лицензия олиш тартиби юзасидан турли савол ва таклифлар...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+19° ясно
Валюта курси
10295.33
USD 21.16
12194.82
EUR 32.26
137.65
RUB 1.37