Аввалроқ хонанда Сардор Мамадалиевнинг фан клуби аъзолари хонандадан қаттиқ ранжишгани ва бу ҳақда Hozirchashu.com нашрига мактуб йўллашгани ҳақида хабар бергандик.
Хабарда келтирилишича, фан-клуб йўллаган мактубда хонанда чет эл сафарига кетиши муносабати билан учрашув бекор қилинган.
Сардор Мамадалиев ўзининг “Инстаграм” саҳифасига учрашув бўлиб ўтгани ҳақида хабар қолдирди.
“Фан-клуб билан учрашув бўлиб ўтди”, дея учрашув лаҳзалари акс этган суратни қолдирди.
Хўш, у ҳолада фан-клуб Hozirchashu.com нашрига ёлғон мактуб йўллаганми ёҳуд бунинг тагида бошқа бир сабаб яширинганми?! Буни эса вақт кўрсатади.





