1

"Казгидромет" ёз ойларида кутилаётган узоқ муддатли об-ҳаво "прогнозини" тақдим этди

ДУНЁ 20.05.2022, 08:58
"Казгидромет" ёз ойларида кутилаётган узоқ муддатли об-ҳаво "прогнозини" тақдим этди

Унинг башоратларига эътибор берилган ҳолда,  июнь ва июль ойлари Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятлари иссиқ ва қуруқ келиши тахмин қилинмоқда. Бу ҳақда Гидрометеорологик илмий таҳлиллар, об-ҳаво прогнозлари, тадқиқотлар, маърузалар телеграм канали муаллифи Эркин Абдулаҳатов ўз фикрларини билдирди.

Унинг "Казгидромет"га таяниб ёзишича, ёзнинг бошидаги икки ой Қозоғистоннинг ғарбий қисмларида иссиқ ва қуруқ келади. Шарқий ва шимолий қисмларида меъёр атрофидаги ҳароратлар кутилади. Август эса бироз мўътадил бўлади. 

Қайд этилишича, қозоқ синоптиклари ёзнинг охирги ойида республиканинг барча ҳудудларида иқлимий меъёр атрофидаги иссиқлик бўлишини кутишмоқда. Ёғинлар эса ёз бўйи меъёр ва меъёрдан кам бўлиши прогноз қилинмоқда. Тоғли ва шарқий ҳудудлардагина қисқа муддатли жадал ёғинлар ҳисобига кўпроқ бўлиши мумкин.  

"Казгидрометнинг маслаҳатомус прогнозларига эътибор берилса, юқори эҳтимол, июнь ва июль ойлари бизнинг Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятлари иссиқ ва қуруқ келади. Қозоғистоннинг жануби билан бевосита чегарадош Жиззах, Тошкент ва Сирдарё вилоятларида ёз мавсуми меъёрий ҳаво тўлқинлари қуршовида бўлишини тахмин қилиш мумкин",-дейди Абдулаҳатов .

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1