1

"Ёзганларингизни ўқиб, ёқамни ушладим... Сиз бу соҳага қадам қўйманг!" Олимжон Ўсаров ёш журналистларнинг нуфузли мукофот учун тақдим этган тавсифномаларидаги қалбаки маълумотларни фош этди

ЖАМИЯТ 20.05.2022, 19:44
Теглар: мукофот, Олимжон Ўсаров
"Ёзганларингизни ўқиб, ёқамни ушладим... Сиз бу соҳага қадам қўйманг!" Олимжон Ўсаров ёш журналистларнинг нуфузли мукофот учун тақдим этган тавсифномаларидаги қалбаки маълумотларни фош этди

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси Олимжон Ўсаров медиа соҳасига кириб келаётган айрим "фаол" ёшларга мурожаат қилиб, танловлар учун қанчалик сохтакорликлар бўлаётганини, нуфузли мукофотга тавсия этилаётган ёшларнинг тавсифномаларида берилаётган ёлғон маълумотларни фош этди.

"Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлигининг таклифига кўра, нуфузли бир мукофотга тавсия қилинган ёшларнинг номзодларининг ишларини баҳолаш бўйича комиссияда иштирок этдим ва комиссияга топширган ишларни ва номзодларни кўриб тўғриси жуда ҳам хурсанд бўлгандим, чунки ёш-ёш йигитларимизни эришган ютуқларини ўқиб ниҳоятда хурсанд бўлгандим. Аммо ишлар билан яқиндан танишиш арафасида шунчалик сохтакорликларга ва ҳужжатларни қалбакилаштиришларга йўл қўйилганини кўриб, мен шундай нуфузли мукофотга номзодлар томонидан шунақанги ишлар амалга оширилганлигидан ғазабландим. Бўлғуси журналистлар адолат учун курашадиган ёш кадрлар томонидан шу иш қилинганлиги мени ниҳоятда дарғазаб қилди", - дея исбот сифатида айрим мисолларни келтириб ўтди уюшма раиси. 

Жумладан, Қорақалпоғистон университетининг 4-босқич талабаси 2019 йилда "Олтин Қалам" мукофотини қўлга киритганман деб, ўз тавсифномасида ёзган.  "Олтин Қалам" ғолиблари рўйхати кўриб чиққилганда эса, афсуски, бу йигит бундай мукофотни қўлга киритмаган. Яна бир қизиқ ҳолати: 2021 йилда "Энг яхши блогер" республика босқичида 2-ўринни қўлга киритгани келтирилган. Айнан ўтган йили "Энг яхши блогер" танлови ўтказилмаган.

Жиззах вилоятидан яна бир йигит ёзаяпти: 2021 йилда "Йилнинг энг фаол журналисти" деб эътироф этилган эмиш. Бироқ, бу йигит ҳам "Йилнинг энг фаол журналисти" рўйхатида бўлмаган. 

Қашқадарёлик журналист 2019 йилда Қирғизистон Республикаси нашриётларида мақоласи чоп этилиб, Марказий Осиё тарихчилари ва ёзувчилар уюшмасига қабул қилиниб, "Турон бирлиги" медали соҳибига эга бўлганини ёзган. Янги овоз уюшмасига аъзо бўлган экан. 

"Бундай уюшма борлигини билмас эканман", - дея бу каби кўплаб ёлғон маълумотларни келтириб, хайратини билдирган Ўсаров. Таъкидланишича, келтирилган маълумотлар, айримлари холос.

"Мен бу фикрларини нима учун айтдим? Яна бир жиҳати, аксарият номзодлар 18-25 ёш атрофидаги йигитлар, лекин уларнинг деярли барчаси Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги кўкрак нишони билан тақдирланган экан, агар рост бўлса. Хулоса шуки, бўлажак журналистлар, адолат учун курашувчилар, агар бугуноқ сиз қайсидир мукофотга эришиш учун шунчалик ёлғонларни тўқиб бичаётган бўлсангиз, яхшиси, бу соҳага қадам қўйманг, бу ёлғонлар билан жамиятга ҳам, ўзизга ҳам зарар етказманг", - дея мукофот учун баланпарвоз тавсифномалар тақдим этган ёш журналистларга мурожаат қилган Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси раиси. 

 

Шарҳлар

Блогерлардан ортда қолаётган журналистлар, ҳамон ўз биносига эга бўлмаган Уюшма ва соҳада кутилаётган янгиликлар... Олимжон Ўсаров билан ўзбек журналистикаси таҳлилига бағишланган катта суҳбат (видео)

26.06.2022, 14:36

27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни. Айни кун муносабати билан “darakchi.uz” Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси раиси Олимжон Ўсаров билан суҳбат уюштирди....
"Суғдиёна" газетаси бош муҳаррири ва журналистлари мустақиллик байрами эсдалик нишони билан мукофотланди(фото)

28.08.2021, 13:36

Аввалроқ, "Даракчи" газетаси бош муҳаррири Барно Мадалиева ва "Darakchi.uz" сайти муҳаррири Фарида Эгамбердиева «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги» эсдалик нишони билан мукофотлангани ҳақида хабар берган...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1