1

Тошкентдаги Бахт кўли янгиланди(Фото)

ЖАМИЯТ 01.07.2016, 15:24
Теглар: Тошкент
Тошкентдаги Бахт кўли янгиланди(Фото)

Бахт сунъий кўли қирғоғида дам олиш учун турли кўнгилочар жойлар ташкил этилди, деб хабар берди “Gazeta.uz” нашри.

Июнь ойининг ўрталаридан бошлаб, Тошкентда Baxt ko’li дам олиш маскани ўз фаолиятини бошлади. Сунъий Бахт кўли қирғоқлари охирги йилларда ёпиб қўйилган эди. Кўлнинг майдони 27 га, истироҳат боғининг умумий майдони эса 59 га дир. Истироҳат боғи маъмуриятининг маълумот беришича, бу ерда бир вақтнинг ўзида 5000 нафар ташриф буюрувчи дам олиши мумкин. 

Кўл атрофидаги ҳудуд 11 та минтақага бўлинган бўлиб, уларнинг ҳар бири кўркамлаштириш учун пойтахтнинг битта туманига бириктирилган. Минтақалар шартли равишда бўлингани боис, дам олувчилар барча ҳудудни бемалол айланиб чиқишлари мумкин.

Жойлашув тартиби ва нархи

Парк ҳудудига кириш нархи 1000 сўм. Бу ерда дам олиш учун турли ўриндиқлар ва ёғоч каравотлар ўрнатилган. Уларни ижарага олиш жойлашув тартибига, манзарага боғлиқ бўлиб, илк нархи соатига 5000 сўмдан ҳисобланади. 

Дарахт соясида ва қумда ҳордиқ чиқариш текин. Кийим алмаштириш учун кабиналар ва душ мавжуд. Гигиеник тадбирлар эса пуллик. 

Кўнгилочар ўйинлар

Baxt ko’li да турли сув билан боғлиқ кўнгилочар ўйинлар мавжуд. Тепаликдан сувга сакраш, катамаран ва қайиқларда сайр қилиш шулар жумласидандир. Фаол дам олишни хуш кўрувчилар учун пляжда волейбол ва футбол майдончалари мавжуд. Истироҳат боғи ҳудудида бир қанча кафелар, велосипед ва сигвейларни ижарага берувчи, чўмилиш либосларини сотувчи дўконлар, болалар учун эса қуруқликда қаср-батутлар, аттракционлар, мини-бассейнлар, мини-голф, картинг майдончалари ташкил этилган. 

Хавфсизлик

Кириш эшиги ёнида ташриф буюрувчиларни қўриқлаш хизмати ходимлари кутиб олади, истироҳат боғида спиртли ичимлик ичиш қатъиян ман этилган. Истироҳат боғи ҳудудига кузатув камералари ўрнатилган. Сувда хавфсизликни таъминлаш учун қутқарув хизмати ташкил этилган. Улар ҳар 45 дақиқада сувда сузаётган дам олувчиларни 15 дақиқага қирғоққа чиқишга таклиф этишади. Кўл юзасига турли ажратиб турувчи ва чегараловчи тўсиқлар ўрнатилган.

Истироҳат боғи ҳудудида бир неча буюмларни сақловчи камералар, тиббиёт ва санитария-эпидемологик назорати пунктлари мавжуд. 

Baxt ko’li ҳар куни соат 9:00 дан 19:00 гача ишлайди.

Шарҳлар

Тошкентда ўртача ойлик иш ҳақи 8 млн сўмдан ошди

29.04.2024, 14:00

2024 йилнинг январь-март ойларида номинал ҳисобланган иш ҳақи ўртача 8 млн сўмни ташкил этади. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.  Иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичлари...
Тошкентда ижара нархлари пасайди(ми?)

22.04.2024, 15:52

Тошкент шаҳрида ижара нархлари пасайишда давом этмоқда. Бу ҳақда Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари маълум қилди. 2024 йил март ойида февралга нисбатан пойтахтда ўртача таъмирланган хонадонлар ижара...
Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1