Бугун Ўзбекистон мактабларида "Сўнгги қўнғироқ" чалинади

ЖАМИЯТ 25.05.2022, 08:51
Бугун Ўзбекистон мактабларида "Сўнгги қўнғироқ" чалинади

Бугун, 25 май! 2021-2022 ўқув йилининг сўнгги куни ва Ўзбекистондаги барча мактабларда "Сўнгги қўнғироқ" тадбирлари бўлиб ўтмоқда. Бу йил республикада 390 минг нафардан зиёд ўқувчи-ёшлар умумтаълим мактабларини битирмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, ушбу тадбирни ташкил этиш бўйича Халқ таълими вазирлиги тавсиялар ишлаб чиқиб барча мактабларга юборган. Тадбирлар мактаб ҳовлиси боғида ёки соя салқин очиқ майдонларида ўтказилади. Мактаб ҳудудига бегона шахсларнинг киритилмаслиги назоратга олинади.

Мактабларда мазкур тадбир соат 8:00 дан 8:45 га қадар, тавсия этилган сценарий асосида ташкил  этилади. Унда йил давомида аъло баҳоларга ўқиб, энг юқори рейтинг кўрсаткичларига эришган иқтидорли битирувчилар тақдирланиб, рағбатлантирилади.

Маълуморт учун: “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари, босқичли назорат имтиҳонлари ва якуний давлат аттестацияларини ўтказишда, таълим муассасаларини янги ўқув йилига тайёрлаш борасида ўқувчи ва битирувчилар ҳамда уларнинг ота-оналаридан турли хил пул йиғимлари қатъиян таъқиқланади. 

Бундан ташқари, умумий ўрта таълим муассасалари раҳбарлари ҳамда ўқитувчиларга битирувчилар томонидан турли қимматбаҳо совғалар тақдим этиш, қўшимча турли тантанали тадбирларни (хонадонлар, ресторан ёки қаҳвахоналар ва ҳ.қ.да банкет ёки бошқа маросимлар) ўтказиш ва енгил автомашиналарда сайр ташкил этишни олдини олишга алоҳида эътибор қаратиш сўралган.

Маълумот учун: жорий йил мактабни битираётган 11-синф ўқувчиларига давлат раҳбари табрик йўллади

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1