1

Одамларнинг Конституцияни ўзгартириш бўйича бераётган таклифлари кўриб чиқилди

ЖАМИЯТ 26.05.2022, 16:01
Одамларнинг Конституцияни ўзгартириш бўйича бераётган таклифлари кўриб чиқилди

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон Конституциясига ўзгартириш киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия тузилди.

Айни пайтда Конституциявий комиссия ўзининг биринчи ташкилий йиғилишини ўтказмоқда .

Таъкидланишича, Конституциявий ислоҳотлар жараёни бошланганидан бери халқимиз, кенг жамоатчилик томонидан Асосий қонунимизга ўзгартириш ва қўшимча киритиш бўйича жуда кўплаб фикр-мулоҳазалар, таклифлар билдирилмоқда. Уларнинг аксарияти ҳозирча ижтимоий тармоқларда билдирилди. Янада аниқроқ айтадиган бўлсак таклифлар Конституциямизнинг 13,15, 29, 37, 40, 41, 53, 78, 80-моддалари билан боғлиқ. Хусусан:

1. Инсоннинг давлат органлари билан ўзаро муносабатларида барча қарама-қаршиликлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин қилиниши;

2. Конституциянинг олий юридик кучга эга бўлиб, тўғридан-тўғри амал қилиши;

3. Ҳар кимнинг ахборот ресурслари, коммуникация технологиялари ва интернетдан эркин фойдаланиш ҳуқуқига эгалиги;

4. Давлатнинг аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламларини ишга жойлаштириш бўйича қўшимча кафолатларни таъминлаш мажбурияти;

5. Давлатнинг ишсизлик ва камбағалликни тугатиш учун ўзининг барча имкониятларидан фойдаланиш мажбурияти;

6. Ҳар бир инсоннинг соғлом ва қулай атроф-муҳитга, унинг ҳолати ҳақидаги ҳаққоний ахборотга эга бўлиш ҳамда ўз соғлиғига ёки мулкига экологик ҳуқуқбузарлик туфайли етказилган зарарнинг ўрни қопланиши ҳуқуқига эгалиги;

7. Давлат хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик ва инвестициявий муҳит ҳамда шароитларни таъминлаши, иқтисодий фаолиятда инсофсиз рақобатга, монополлаштиришга йўл қўйилмаслиги ва бошқалар шулар жумласидандир.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1