АсосийJamiyat

Тошкент ва Фарғонада табиий ресурслардан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

'Тошкент ва Фарғонада табиий ресурслардан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг маълум қилишича, Департаментнинг Юқоричирчиқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро М.А. “Ийк ота” МФЙда ҳеч қандай ҳужжатларсиз “иссиқхона” ташкил этиб, табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб олганлиги натижасида давлат ва жамият манфаатларига 32,4 млн. сўм зарар етказилганлиги аниқланган.

Шу каби, Тошлоқ туманида “А.Ғ.” фермер хўжалиги раҳбари М.А. “Терак Таги” МФЙда жойлашган дала шийпонида ўзбошимчалик билан электр тармоғига уланиб, ноқонуний равишда электр энергиядан фойдаланиб келганлиги натижасида давлат ва жамият манфаатларига 32,5 млн. сўм зарар етказилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 185-2- моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар