1

Кореяда ишлаш истагидаги фуқаролар диққатига: имтиҳон ва ҳужжат топшириш тартиби, санаси ва манзили аниқ бўлди

ЖАМИЯТ 27.05.2022, 17:25
Кореяда ишлаш истагидаги фуқаролар диққатига: имтиҳон ва ҳужжат топшириш тартиби, санаси ва манзили аниқ бўлди

Корея Республикасига вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун 2022 йил 2 июндан 15 июлга қадар ўтказиладиган EPS-Topik UBT тест синовлари тўғрисида

Ўзбекистон ва Корея Республикалари Бандлик ва меҳнат вазирликлари ўртасида тузилган “Ишчиларни Бандликка рухсат бериш тизими асосида Корея Республикасига юбориш тўғрисида”ги англашув меморандумига мувофиқ, корейс тилидан EPS-Topik тест имтиҳони 2022 йил 2 июндан 15 июлгача бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар қилди.

EPS-Topik UBT тест имтиҳонида қатнашувчи фуқаролар рўйхати: 

Сиздан имтиҳонга келганингизда сўраладиган ҳужжатлар ва маълумотлар:

- Фуқаролик ва хорижга чиқиш паспорти;

- 3,5 х 4,5 ҳажмдаги сифатли оқ фонли рангли фотосурат (2-дона);

- 24 АҚШ доллари тўлангани тўғрисидаги квитанция (тўлов қилмаган фуқаролар тест куни тўловни амалга оширишлари мумкин).

Билишингиз керак бўлган маълумотлар:

- Фуқаролик ҳамда хорижга чиқиш паспортини олиб келмаган фуқаролар имтиҳонга киритилмайди.

- Фуқаролар имтиҳонга белгиланган вақтдан 1 соат олдин кўрсатилган манзилга етиб келиши ва рўйхатдан ўтиши лозим.

- Имтиҳонга белгиланган сана ва вақтидан кеч қолган фуқаролар киритилмайди.

- Корея Республикасининг Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати шартларига кўра, такрор ёки қайта аппеляция EPS-Topik UBT тест имтиҳонлари ўтказилмайди.

- Тест имтиҳонида электрон воситалардан (мобил телефон, электрон соатлар, шпаргалкалар ва ҳоказо) фойдаланиш қатъиян ман этилади.

- Корея Республикасининг Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати талабларига мувофиқ, EPS-Topik UBT тест имтиҳони қоидаларини бузган фуқаролар 3 йил давомида тест имтиҳонида қатнашиш имкониятидан маҳрум бўлади.

EPS-Topik UBT янги тартибда жорий қилинган бўлиб, бунда имтиҳонни янада шаффоф ўтказиш кўзда тутилган. Имтиҳон вақтидаги ҳар бир ножўя ҳаракатлар камера орқали аниқланиб борилади. Тест имтиҳони чет эл вакиллари иштирокида ўтказилаётгани инобатга олинган ҳолда имтиҳон жараёнида навбатга риоя қилиш, тартибли бўлиш, шовқин қилмай, бошқа фуқаролар манфаатига путур етказмасдан иштирок этиш сўралади.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги тест имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган фуқароларни Корея Республикасида меҳнат фаолиятини амалга оширишини кафолатламайди.

Муаммо ва камчиликлар юзага келганда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишингиз мумкин: (71) 202-33-55.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1