АсосийJamiyat

Бугун Олий суд раисининг ваколат муддати тугайди. Сенат Комиловни навбатдаги муддатга қайта сайлайдими?

'Бугун Олий суд раисининг ваколат муддати тугайди. Сенат Комиловни навбатдаги муддатга қайта сайлайдими?'ning rasmi

Бугун Козимжон Комиловнинг Олий суд раиси сифатидаги ваколат муддати тугайди. Бу ҳақда амалиётчи юрист Саидали Мухторалиев ўзининг шахсий саҳифасида ёзмоқда.

Унинг айтишича, нафақат суд тизими ходимлари, балки судга иши тушган инсонлар учун ҳам бугун-эрта ўзига яраша ҳаяжонли бўлади. Чунки 28 май куни Сенатнинг навбатдаги ялпи йиғилиши ўтказилади. Олий суд раисини сайлаш ҳам айнан уларнинг ваколатига киради.

Сенат Комиловни навбатдаги муддатга сайлармикан десам, ялпи йиғилишнинг расмий кун тартибидан судларга доир бирорта масала ўрин олганига кўзим тушмади.  

Бироқ бошқа томондан ялпи йиғилиш бошланишидан аввал, яъни ўша куни бу қўшимча масала сифатида ҳам қўйилиши мумкин. Эҳтимоллар назариясини ҳисобга олиб қўямиз, деб ёзади Саидали Мухторалиев.

    Бошқа янгиликлар