АсосийJamiyat

Жиззахда ҳайдовчиси ухлаб қолган "Nexia" автоҳалокатга учради

'Жиззахда ҳайдовчиси ухлаб қолган "Nexia" автоҳалокатга учради'ning rasmi

Жиззах вилоятининг Бахмал туманида Нексия ҳайдовчиси ҳаракат вақтида ухлаб қолиб, йўл-транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, воқеа жорий йилнинг 27 май куни тахминан соат 07:05 атрофида 4Р-41 Ғаллаорол-Ўсмат автомобиль йўлининг Бахмал тумани ҳудудидан ўтган 20-километрида юз берган. Туманнинг Файзобод маҳалласида яшовчи, 1998 йилда туғилган ҳайдовчи автокорхоналардан бирига тегишли Нексия такси машинаси билан Бахмал-Ғаллаорол йўналишида кетаётиб ухлаб қолган ва бошқарувни йўқотган.

Шундан сўнг машина йўл четига чиқиб кетиб, пастликка қулаган ва бир неча марта ағдарилган. Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган.

    Бошқа янгиликлар