АсосийJamiyat

Наманганда ичимлик сувидан ноқонуний фойдаланаётган истеъмолчилар аниқланди

'Наманганда ичимлик сувидан ноқонуний фойдаланаётган истеъмолчилар аниқланди'ning rasmi

Бугунги кунда истеъмол қилинган ичимлик суви учун дебитор қазрдорлик миқдори тобора ортмоқда. Қарздорликларни тўламаслик бўйича баъзи ҳудудларда жисмоний шахслар “етакчилик” қилаётган бўлса, айримларида юридик шахслар “пешқадам”.

Хусусан, бугун "Наманган сув таъминоти" МЧЖ раҳбарияти топшириғига кўра Косонсой туманидаги мавжуд қарздорликларни ундириш мақсадида "Ўзсувтаъминот" АЖ ходимлари томонидан ўтказилган махсус рейд тадбири давомида вужудга келган йирик дебитор қарздорликлар ва тармоққа ноқонуний уланган абонентлар борлиги аниқлангани айтилмоқда жамият расмий каналида.

295 нафар улгуржи исътемолчилардан 38 нафарига нисбатан далолатнома расмийлаштирилиб, тармоқдан узиш чоралари кўрилган.

Бундай рейд тадбирлари вилоят миқёсида давом этмоқда, - дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар