АсосийJamiyat

Ўзбекистонда қанча хорижлик талаба таҳсил олаётгани маълум бўлди

'Ўзбекистонда қанча хорижлик талаба таҳсил олаётгани маълум бўлди'ning rasmi

Давлат статистика қўмитаси тақдим этган маълумотларга кўра, 2021/22-ўқув йили бошида республикамиздаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган хорижлик талабалар сони 5,1 минг нафарни ташкил этган.

Йиллар кесимида  республикамиздаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган хорижлик талабалар сони:

— 2016/2017-ўқув йили – 603 нафар

— 2017/2018-ўқув йили – 1320 нафар

— 2018/2019-ўқув йили – 2685 нафар

— 2019/2020-ўқув йили – 3593 нафар

— 2020/2021-ўқув йили – 4219 нафар

— 2021/2022-ўқув йили – 5140 нафар

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистондан 53 минг нафар талабалар хорижда таҳсил олмоқда, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар