1

Тошкент шаҳри ва вилоятида фуқароларни вақтинча ҳисобга олиш бўйича янги йўриқнома тасдиқланди

ЖАМИЯТ 05.07.2016, 11:10
Теглар: Ўзбекистон
Тошкент шаҳри ва вилоятида фуқароларни вақтинча ҳисобга олиш бўйича янги йўриқнома тасдиқланди

“Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида” Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг буйруғи эълон қилинди.

Янги йўриқномага асосан, фуқароларни турган жойи бўйича ҳисобга олиш ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли миграциясини ҳисобга олиш мақсадида фуқаронинг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудининг муайян жойида яшаши ёки вақтинчалик бўлиши фактини аниқлашни назарда тутади.

Фуқароларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳисобга олиш фуқарони доимий яшаш жойидан пропискадан чиқармасдан 5 кундан 6 ойгача муддатга амалга оширилади. Бу мазкур ҳудудларда турар жой сотиб олиш, шунингдек, доимий ишга ва ижтимоий кафолатларга эга бўлиш учун асос ҳисобланмайди.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига 5 кундан ортиқ бўлмаган муддатга келган фуқаролар ҳисобга олинмайди.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига келган фуқаролар келган кунидан бошлаб 5 кун мобайнида ўзи вақтинча турган жойидаги туман (шаҳар) ички ишлар бошқармасининг хорижга чиқиш, келиш ва фуқароларни расмийлаштириш бўлимига

  • Ариза;
  • Паспорт;
  • Контракт бўйича ҳарбий хизматчининг ёки Ўзбекистон Қуролли Кучлари офицерининг шахсий гувоҳномаси;
  • 16 ёшга тўлмаган шахслар учун - туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва 3,5х4,5 ўлчамли 2 та фотосурат;
  • уй-жой мулкдорларининг турар жой майдони бериши тўғрисидаги аризаси;
  • турар жой учун ҳужжатларнинг нусхалари топширилади.

Ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилгач, фуқарога Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағи берилади.

Қайд варағи фуқаронинг турган жойида ҳисобга олинганлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.

Ариза берувчининг паспортига ёки уй дафтарига ҳисобга олиш тўғрисида белги қўйилмайди.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида вақтинча ҳисобга олинган фуқаро ҳисобга олинган жойида яшаши керак.

 Тошкент шаҳри ва вилоятида фуқароларни вақтинча ҳисобга олиш тартибига ўзгаришлар киритилди

Шарҳлар

Ўзбекистонда йил охиригача 250-300 минг киши меҳнат миграциясидан қайтиши прогноз қилиняпти

10.05.2024, 15:14

Йиғилишда кун тартибидаги иккинчи масала – барча жойларда “Сайхунобод” тажрибасини жадаллаштириш муҳокама қилинди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.Бу борада бошланган ишлар натижасида апрель...
Ўзбекистонда охирги 3 ой ичида қанча автобус ишлаб чиқарилгани очиқланди

06.05.2024, 13:48

Ўзбекистонда охирги 3 ой ичида қанча автобус ишлаб чиқарилгани очиқланди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди. Ўзбекистонда охирги 3 ой ичида қанча автобус ишлаб чиқарилгани очиқланди. Март...
Ўзбекистон Эронни мағлуб этиб, Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритди (видео)

13.09.2023, 11:02

Осиё кубоги учун саралаш ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Маълум бўлишича, сўнгги 6 ўйинда рақиблари дарвозасига 25 та гол киритиб, 3 та гол  ўтказиб...
⚡️Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳамкорликда ишлаб чиқарадиган автомобилларнинг нархлари эълон қилинди

24.01.2023, 10:47

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорликда 19 турдаги енгил автомобиллар, жумладан микроавтобус, пикап, седан ва бошқаларни ишлаб чиқаришни режалаштирган. Қирғизистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар нархи 13...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1