АсосийJamiyat

Қашқадарёда фуқаро ЙПХ ходимини пулини олиб қўйганликда айблади (видео)

'Қашқадарёда фуқаро ЙПХ ходимини пулини олиб қўйганликда айблади (видео)'ning rasmi

Жорий йилнинг 18 май куни Қашқадарё вилояти, Кўчдала туманида ЙПХ ходими ва ҳайдовчи ўртасида тортишув содир бўлган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда. Маълум бўлишича, ЙПХ ходими ҳайдовчининг автомобилини ҳужжатсиз бошқаргани ва бошқа қонунбузарликар сабаб жарима майдончасига жойлаштирилаётган бўлган. 

Ҳолат юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилаётган бир вақтда машина эгаси воқеани тасвирга олиб, инспекторни пулини олиб қўйганликда айблаган. 

Хабарга кўра, ҳолат жиноят ишлари бўйича Чироқчи тумани судида муҳокама қилинган.

Инспекторнинг сўзларига кўра, ҳужжатларсиз бошқариб келинган автомашинанинг ҳайёдовчиси қоидаларга ҳам бўйсунмай, тўпалон кўтаради. Кейинги жараёнларда тортишувга бошқа бир фуқаро ҳам аралашиб, ўзини ҳайдовчи сифатида кўрсатади ва пул билан боғлиқ тортишувни келтириб чиқаради. Машинадаги ашёлар тегишли тартибда расмийлаштириб олинаётган вақтда фуқаро уни тасвирга тушуриб, ИИБ ходимлари пулимни олиб қўйяпти, мазмунида тарқатиб юборган.

Суднинг якуний хулосаларига кўра, фуқарога 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

    Бошқа янгиликлар