Ягона умумреспублика процессинг маркази Woy-Wo' ягона интернет-тўловлар порталини ишга туширди, дея хабар берди марказ матбуот хизмати.
Порталда бир қанча интернет-дўконлари, шунингдек, уяли алоқа, интернет-провайдерлар, коммунал хизматлар учун тўловларни амалга ошириш мумкин, деб язади “Газета.уз”. Етказиб берувчилар рўйхати ҳозирча катта эмас, аммо уни шакллантириш ишлари давом эттирилмоқда.
Ишлаб чиқувчиларнинг қайд этишича, портал электрон коммерция иштирокчилари — харидорлар ва сотувчиларни бевосита боғлаб, тўловларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар ҳамда маҳсулот ва хизматларни сотиш вақтини қисқартиришга имкон туғдиради.
Портал ёки Uzcard иловасидан рўйхатдан ўтганлар Woy-Wo' логин ва паролидан фойдаланишлари мумкин.
Порталнинг мобиль кўриниши ва мобиль иловаси яқин вақтлар ичида ишга туширилиши кутилмоқда.
02.07.2021, 17:11
“Ўзкомназорат” Ахборот хизмати хабарига кўра, айрим ижтимоий тармоқлар фаолияти Ўзбекистон ҳудудида чекланди.Хабарда айтилишича, “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги Қонуннинг 27-1-моддаси талабларига зид равишда Ўзбекистон фуқароларининг шахсга доир...30.06.2017, 16:38
Ижтимоий тармоқларда Украинанинг Харьков шаҳри яқинида 29 июнь куни опа-сингил иштирокида содир бўлган ЙТҲ акс этган видео пайдо бўлди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.Автофалокатда ҳалок...28.06.2017, 15:16
Facebook ижтимоий тармоғи асосчиси Марк Цукерберг ундаги аккаунтлар сони 2 миллиардга етганини маълум қилди.РИА Новостининг хабар беришича, бу ҳақда Цукербергнинг ўзи саҳифасида ёзиб қолдирган.Бу кўрсаткични...14.06.2017, 12:07
Ижтимоий тармоқларда Брюс Лининг аралаш жанг санъати қоидаларига асосан ўтказилган, ягона ва ҳақиқий жанги акс этган видео пайдо бўлди, деб хабар берди Tvzvezda.ru нашри. Мазкур...