АсосийJamiyat

Тошкентнинг баъзи туманларида 2 июнга қадар ичимлик суви ўчирилади

'Тошкентнинг баъзи туманларида 2 июнга қадар ичимлик суви ўчирилади'ning rasmi

Сергели тумани ҳокимлигининг маълум қилишича, ичимлик суви қувурларида рўй берган носозликларни бартараф этиш ишлари туман "Сувсоз" ДУК томонидан амалга оширилиши режалаштирилган.

Шу муносабат билан 2022 йилнинг 31 май санасидан 2 июнь санасига қадар:

- "Олтин водий";

- "Нўғой-қўрғон";

- "Қум-ариқ";

- "Белариқ";

- "Учувчилар" маҳаллаларида.

2022 йилнинг 1 июнь санасидан 2 июнь санасига қадар:

- "Хонобод"

- "Қурувчилар" маҳаллаларида жойлашган хонадонларда ҳамда ушбу ҳудуддаги улгуржи истеъмолчиларда ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Юқоридагиларни инобатга олиб, ичимлик суви танқислигини олдини олиш мақсадида туманимиз фуқароларига ичимлик сувини захира қилишни тавсия этамиз. Ичимлик суви таъминоти тўхтатиладиган ҳудудларга режа-график асосида махсус сув ташиш машиналарда ичимлик суви етказиб берилади. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз, — дейилади ҳокимлик хабарида.

    Бошқа янгиликлар